avatar
Куч
1.03
Рейтинг
+3.79

Ибрагимов Шерали Эшонкулович

Мақолалар

Тайлоқ туманида Ziyonet тармоғи имкониятларидан фойдаланиш бўйича семинар тренинг бўлди

Блог им. sherali1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги   “”ZiyoNET” таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 198-сонли қарори ҳамда  Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 198-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги  237-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тайлоқ туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги  21 – умумтаълим мактабида халқ таълими вазирлигининг ”ZiyoNET” ресурс маркази етакчи мутахассиси Г.Ибрагимова, халқ таълими вазирлигининг ”ZiyoNET” ресурс маркази 1-тоифали мутахассиси Ф.Ходжаева, вилоят таълими маркази услубчиси З.Мўминов иштирокида семинар тренинг ўтказилди. Семинар тренингда:


1.Зиёнет тармоғининг мақсад ва вазифалари тўғрисидаги


2.Зиёнет тармоғининг имкониятлари тўғрисидаги


3.Зиёнет тармоғига улаш тартиби тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўқитувчилар ”ZiyoNET” таълим портали бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.